МЮ янги бош мураббийи Бундеслигадан футболчи сотиб олмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг германиялик вақтинчалик бош мураббийи Ральф Рангник қишги трансфер ойнасида Германия Бундеслигасидан футболчи олиб келмоқчи.

Рангник вақтинчалик мураббий этиб тайинлангач, МЮ раҳбарияти қишдаёқ таркибни кучайтириш учун малум миқдорда маблағ ажратишга ваъда берди. Рангник ўзининг ўйин услубига ким мос келиши ва ким билан хайрлашишга тўғри келишини ҳали аниқлаганича йўқ, аммо у январда жамоага ким келишини ҳал қилиб қўйди.

“The Times” нашри хабарига кўра, Ральф Рангник “Лейпциг”нинг 33 миллион фунтга баҳоланаётган ярим ҳимоячиси Амаду Айдарани Манчестерга олиб келмоқчи. Рангник 2019 йилнинг январида “Зальцбург”дан “Лейпциг”га кўчиб ўтганида малилик футболчи билан ишлашга улгурган. Чунки Рангник Айдарани ўзининг прессинг футбол услубига тўғри келадиган ўйинчи, деб билади.

Жорий мавсумда Амаду Айдара “буқалар” сафида барча турнирлар доирасида 17 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Эслатиб ўтамиз, кам ўйин амалиётидан норози бўлаётган ярим ҳимоячи Донни Ван Де Бек ва дарвозабон Дин Хендерсон клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Рангник “Қизил иблислар”ни “Арсенал”га қарши навбатдаги тур ўйинига тайёрлашга улгурмаслигини маълум қилган эди. Ушбу баҳсга жамоани Майкл Керрик шуғуллантиради.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Бундеслига Лейпциг Ральф Рангник Зальцбург Амаду Айдара

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг