МЮ – “Янг Бойз” учрашуви нейтрал майдонга кўчирилиши мумкин
Спорт
−
30 Ноябрь 2021
2627UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Янг Бойз” учрашуви “Олд Траффорд”дан нейтрал майдонга кўчирилиши мумкин.
Гап шундаки, Швейцария коронавируснинг омикрон штамми пайдо бўлиши муносабати билан Буюк Британиядан киришга қўйилган чекловларни ўзгартирди. Эндиликда мамлакатга кирган ҳар бир киши коронавирусга қарши тест топшириши керак ва 10 кунни карантинда ўтказади.
“Янг Бойз” клуби вакиллари “F” гуруҳи ўйинлари жорий йилнинг 8 декабрь куни бўлиб ўтиши сабабли, Англиядан қайтган футболчилар ва ходимлар учун карантин чеклови талаб қилинадими ёки йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
UEFA эса Англия футбол ассоциацияси ҳамда Швейцария футбол федерацияси, шунингдек, клублар билан доимий алоқада эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” 10 очко жамғариб, ЕЧЛ 1/8 финал босқичига йўлланмани нақд қилган. Сўнгги ўринни эгаллаб турган “Янг Бойз” ҳисобида 4 очко мавжуд ва жамоа сўнгги тур олдидан плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолган.
LiveБарчаси