МЮ вакили бўлиш имкониятини берганингиздан фахрланаман – Бруно Сульшер ҳақида

Спорт 2087
image

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш ўзининг Instagram саҳифасида Оле Гуннар Сульшернинг жамоа бош мураббийлигидан кетгани ҳақида фикр билдирди.

“Айтганимдек, бу ҳолатга барчамиз айбдормиз. Мен учун қилган яхшиликларингизни ҳисобга олсам, миннатдорлик ҳеч қачон етарли бўлмайди. Менга бўлган ишончингиз ва МЮ вакили бўлиш имкониятини берганингиздан фахрланаман. Оле, сиз ва оилангизга энг яхши тилакларимни изҳор қиламан”, дея ёзади Фернандеш.

Эслатиб ўтамиз, Бруно Фернандеш 2019 йилда “Қизил иблислар” сафига Португалиянинг “Спортинг” клубидан келиб қўшилган ва бу трансфер амалга ошишини Сульшернинг ўзи истаган эди.

Маълумот учун, Сульшер 2018 йилда “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олган эди. Норвегиялик мураббий қўл остида инглиз клуби Европа лигасининг 2020-21 йилги мавсуми финалига қадар этиб борди ва унда “Вильярреал”га мағлуб бўлди (1:1, 10:11 – пенальтилар серияси). 

Манкунианликлар Англия Премьер лигаси доирасидаги 12 ўйинда 17 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3
t
×