МЮ Рэшфорд билан янги шартнома имзолаши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Маълум қилиниша, бу масала келаси ёзда клуб учун устувор масала бўлади. Рэшфорднинг “Қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигага қадар амал қилади. 

МЮ 24 ёшли ҳужумчининг жорий мавсумдаги ёмон ўйинидан хавотирда, аммо бу шартнома узайтирилишига таъсир ўтказмайди. Клуб жорий йилнинг август ойида Решфордга операциядан кейин тикланиш учун вақт беришга тайёр.

Маркус 2016 йилдан бери “Манчестер Юнайтед”нинг асосий жамоасида тўп тепади. У АПЛ жорий мавсумида 11 та ўйин ўтказган ва 2 та гол уриб, битта голли узатмани амалга оширган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Маркус Рэшфорд Шартнома

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг