Мутахассис совуқда вазн орттирмаслик учун маслаҳат берди

Саломатлик

image

Совуқ мавсумда одам инстинктив равишда кўпроқ ейишни бошлайди ва бу ортиқча вазн йиғилишига олиб келиши мумкин. Диетолог Анна Ивашкевич бу борада маълумот берди. 

Унга кўра, совуқ ҳаво бошланиши билан инстинктлар одамни ёзга қараганда кўпроқ овқат истеъмол қилишга ундайди, чунки танани иситиш учун қўшимча энергия керак. 

“Агар сиз ушбу “табиат чақириғига” бўйсунсангиз, тезда қўшимча вазн олишингиз мумкин”, деб огоҳлантирган диетолог. 

У қоматни бузмасдан танани озиқ-овқат ёрдамида “иситиш” бўйича иккита маслаҳат берган. Энг оддий қоида — фақат иссиқ овқат истеъмол қилиш ва совуқ маҳсулотлардан воз кечиш. 

“Идеал ҳолда, сиз кунига барча овқатлар илиқ ёки ҳатто иссиқ бўлишини таъминлашга ҳаракат қилишингиз керак. Бу даврда иссиқроқ нарсаларга устунлик беришингиз ва совуқ маҳсулотлардан воз кечишингиз керак”, деб маслаҳат берган Анна Ивашкевич. 

Диетологнинг сўзларига кўра, совуқ ҳавода ортиқча овқатланмасликнинг иккинчи усули — тўйимли нонушта қилишдир. 

“Тонгни тўйимли нонушта билан бошлаш керак. Совуқ мавсумда бу маслаҳат ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ. Агар эрталабдан совуқ қотсак, совуқда уйдан чиқсак, иштаҳамиз кучаяди. Ишга етиб боргунимизча иштаҳамиз ортади, қўлга илинган ҳамма нарсани ейишни хоҳлаймиз. Кўпинча улар печенье бўлиб, улардан ҳеч қандай фойдали нарса олмаймиз ва бир соат ичида яна қорнимиз очади”, деган Анна Ивашкевич.


Мақола муаллифи

Теглар

вазн совуқ ҳаво

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг