Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди
Бу қизиқ
−
10:10 1690 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
.png)
Маълум қилинишича, 3-4 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 4-5 октябрда республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кундуз кунлари 15-20 даражагача, кечалари 5-10 даражагача, шимолда кундуз кунлари 12-17 даражагача, кечалари 2-7 даражагача пасаяди.
3-4 октябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/сониягача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида чанг-тўзонлар билан 20-22 м/сониягача кучайиши мумкин.
Шунингдек, 5-6 октябрда республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь