Мутахассис ортиқча вазндан қутулишнинг осон усулларини маълум қилди
Саломатлик
−
23 Январь 2021 15781 1 дақиқа
Диетолог Елена Соломатина ёз фаслига қадар кучли чеклов ва қийин машқларсиз вазн йўқотиш сирларини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, кам калорияли диетада вазн йўқотиш мумкин эмас, чунки бундай ҳолатда инсон организми стресс ҳолатига тушиб қолади.
Диетолог енгил ҳазм бўладиган оқсил истеъмол қилишни ва қовурилган қизил гўштни қайнатилган гўштга алмаштиришни тавсия қилган.
Шунингдек, Соломатина рационга кўпроқ сабзавот ва кўкатларни киритишни, ёдга бой денгиз маҳсулотларини ва мевалардан хурмо ейишни маслаҳат берган.
Қайд этилишича, сут маҳсулотлари, тухум ва балиқ таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган D витамини етишмаслиги туфайли ҳам вазн ортиши кузатилиши мумкин.
Мутахассис бодринг, занжабил ва шакарсиз кўк чой ҳам озишга ёрдам беришини таъкидлаган.
Шифокор кунига беш маҳал овқатланишни ва тез-тез сабзавот ва мевалар ейишни тавсия қилган.
Live
Барчаси