Парҳез ва спортсиз қандай вазн йўқотиш мумкин?
Фойдали
−
13 Июль 2021
9920Диетолог Татьяна Разумовская парҳез ва жисмоний машқларсиз ортиқча вазндан қандай қутулиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
У вазн йўқотиш учун уйқунинг аҳамиятини таъкидлаган.
“Мунтазам уйқусизлик иштаҳани босувчи лептин гормони даражасини пасайтиради. Аммо грелин ва кортизол каби гормонларни кўпайтиради, бу эса очликни кучайтиради. Бундан ташқари, кортизолнинг кўпайиши ортиқча овқатланиш, ёғ йиғилишига олиб келади”, дея тушунтирган мутахассис.
Таъкидланишича, рационга клетчатка ҳам киритилиши керак. У холестерин ва шакар миқдорини нормаллаштиради, ичакларга ижобий таъсир кўрсатади ва очликни йўқотади.
Шунингдек, мутахассисга кўра, дуккакли маҳсулотлар, қуритилган мевалар, донли нонлар, ёнғоқлар, сабзавотлар ва ёрмалар истеъмол қилиш ҳам зарур.
“Сизнинг рационингизда етарли миқдорда оқсил бўлиши муҳим — бир килограмм вазн учун 1,2 дан 1,5 граммгача. Бу сут маҳсулотлари, гўшт, балиқ ва бошқа денгиз махсулотлари, тухум ва ўсимлик оқсиллари: ёнғоқ, дуккакли маҳсулотлар, соя бўлиши мумкин”, деган диетолог.
Унга кўра, оқсиллар узоқ вақтда ҳазм бўлади. Организм оқсилни ҳазм қилиш учун углеводларга қараганда кўпроқ калория сарфлайди.