Эронлик спортчи рўмолсиз трюклари учун ҳибсга олинди

Олам

image

Эронда аёллар спорт мураббийи Хания Шариати Рудпошти рўмол ўрамасдан омма олдида акробатик ҳаракатларни амалга оширгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда “Iran International” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, мамлакатда мажбурий ҳижоб тўғрисидаги қонунни қўллаш давом этмоқда. Норвегиянинг Ҳенгау инсон ҳуқуқлари ташкилоти спортчи 9 ноябрь куни кечқурун ҳибсга олинганини хабар қилди.

Бунга оммавий кийиниш қоидаларига зид деб топилган кўча томошаси сабаб бўлган. Шариати ҳибсдан сўнг оиласи билан қисқа телефон суҳбатига рухсат олган. Бироқ унинг ҳозирги жойлашуви номаълумлигича қолмоқда.

“Спортчининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари, жумладан, қарийб 160 минг обуначига эга Instagram'даги саҳифаси хавфсизлик хизмати томонидан назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Сўнгги ҳафталарда Эроннинг юқори лавозимли амалдорлари ҳижоб қонунларига қатъийроқ риоя қилишни талаб қилмоқда. Эрон бош прокурори Муҳаммад Муваҳҳиди Озод кийинишнинг исломий меъёрларига амал қилиш диний бурч эканини эслатиб, прокурорлар бу меъёрларга зид ҳаракатларга қатъий чора кўриши лозимлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон аёллар учун ҳижоб ўраш талабини бекор қилиб, уни ўрамаслик учун жарима ва қонуний санкциялар қўлланмаслиги хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

спорт Эрон Хания Шариати Рудпошти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг