Мутахассис иқрори: Коронавирус аниқланган шифохонани 14 кунга ёпиш хато йўл бўлган

Жамият 15079
image

Ўзбекистонда юқумли касалликларни даволашга мўлжалланмаган шифохоналарда коронавирус аниқланганда уларни 14 кунга карантинга ёпиш нотўғри амалиёт бўлган. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов брифинг вақтида шундай фикр билдирди.

“Коронавирусга мўлжалланмаган шифохоналарда коронавирус аниқланса, уни 14 кунга ёпиб ташлар эдик. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатдики, бу нотўғри йўл”, деди Ҳабибулло Оқилов.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозир ҳеч бир шифохона карантинга ёпилмаяпти. Фақат бир кунга ёпилиб, керакли чоралар кўрилгач, яна очиляпти.

“Ҳозирча коронавирус чиқадиган бўлса, ўша бўлимнинг ўзини ёпяпмиз. У ҳам — бир кунга.

Ходимларини яккаланиш ёки карантинга оляпмиз. Керакли чоралар ўтказилгандан кейин, таҳлиллар олингандан кейин, эртасига очиляпти. Шунинг учун қайсидир шифохона карантинга ёпилди, дейиш мутлақо нотўғри”, деди Оқилов.

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида очилган янги клиника ҳам коронавирус беморлари билан тўлгани хабар қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 610
Рейтинг: 3
t
×