Очилганига 10 кун бўлмаган Зангиотадаги клиника коронавирус беморлари билан тўлди
Жамият
−
14 Июль 2020
15187Ўтган ҳафта Тошкент вилоятининг Зангиота туманида очилган 1000 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси ҳам бемор билан тўлиб бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов маълум қилди.
Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият, коронавирусдан ўлим кўрсаткичининг ўсиб бориши, статистик рақамлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ. Бизга бундан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ вафот этаётганлар орасида коронавирус инфекциясига тест топширган ва таҳлил жавоблари орқали тасдиқланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Қўлимизда беморда коронавирус ташхиси тасдиқланган факт бўлмаса, уни коронавирусдан вафот этди, дея олмаймиз”, деб изоҳ берди Оқилов.
Шундан сўнг, у касаллар сони кўпайиб кетганини ва очилганига 10 кун ҳам бўлмаган 1000 ўринли шифохона тўлиб бўлганини айтди.
“Ўзбекистонда 16 та шифохона коронавирусга чалинган фуқароларни даволаш учун ишламоқда. Зангиотадаги махсус клиника эса очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлди”, деди Ҳабибулло Оқилов.
Эслатиб ўтамиз, Зангиота туманида 2 минг ўринга мўлжалланган янги шифохонанинг бир қисми битирилди. Жорий йилнинг 6 июль куни шифохонанинг 1000 ўринга мўлжалланган биринчи биноси фойдаланишга топширилди.
LiveБарчаси