Мусулмонлар идораси Рамазон ойи бўйича баёнот берди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб боради ва унинг натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашига киритади.

“Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади”, дейилади ЎМИ баёнотида.

Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон ва Қирғизистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилиб бўлинди. Аҳамиятлиси, Қозоғистон диний идораси вакиллари муқаддас ойнинг бошланиши ҳақидаги қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон уламолари билан келишиб, қабул қилинганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон

Баҳолаганлар

1694

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг