Ўзбекистонга қўшни давлатларда Рамазон қачон бошланиши айтилди
Олам
−
25 Март 2022
21075Жорий йил Қозоғистонда муқаддас Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади. Бу ҳақда мамлакат Мусулмонлари идораси президиумида муфтий Наврўзбой хожи Таганули маълум қилган.
Қозоғистон муфтийси ноиби, шариат ва фатво бўлими раҳбари Сансизбай Курбанулининг қайд этишича, бу қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда қабул қилинган.
“Бир неча кундан кейин муқаддас Рамазон ойи бошланади. Рамазон мусулмон уммати учун алоҳида ойдир. Аллоҳ таоло бизларга раҳмат, мағфират ва савобга тўла бир ойни кўришни насиб этсин! Шу ойда хайрия тадбирларини кўпроқ ўтказишингизни тавсия қиламан”, дейди муфтий Наврўзбой хожи Таганули.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Рамазон ойи 2 апрелда бошланиб, 1 майда тугайди. Рўза 30 кун давом этади. 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси Қадр кечаси (Лайлатул-Қадр) бўлади.
LiveБарчаси