Унга кўра, бир неча кун олдин колумбиялик рақибини нокаутга учратган Шаҳрам Ғиёсов биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (63,5 килограмм) ўнинчи ўриндан бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Ушбу вазнда бошқа бир боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдаги каби тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Қозоғистон Таълим ва фан вазири Aсхат Aймагамбетов тизимда олиб борилаётган коррупцияга қарши кураш доирасида у ўз қўл остидагилар томонидан саботаж қилинишга тайёрлигини маълум қилди. Вазир ўзининг Facebook`даги саҳифасида коррупцияга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги постни эълон қилди. У постда коррупцияга қарши курашдаги етти йўналишини санаб ўтди.
2 сентябрь. Бундан роппа-роса 3 йил аввал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакатнинг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг 78 ёшида оғир хасталикдан вафот этгани ҳақида расмий маълумот берилди. Ислом Каримов 3 сентябрь куни ўзи туғилиб, вояга етган Самарқанд заминига дафн этилди.
АҚШда "Дориан" тўфони сабаб Дориан шаҳрида 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди. Жанубий Каролина ва Жоржия штатида бугун, 2 сентябрь куни мажбурий эвакуация бошланиши керак.
17 ёшли йигит хайрия учун йиғилган қарийб 25 млн сўмни ўғирлади
Жорий йилнинг август ойида Аҳмаджон А. ижтимоий тармоқлар орқали жиддий касалликка чалинган ўғлини даволашга пул йиғиш учун одамлардан ёрдам сўраган. Одамларнинг ёрдами билан операция учун 24 596 000 сўм пул йиғилган.
Telegram мессенжеридаги гуруҳлардан бирида мазкур эълонни кўриб қолган номаълум шахслар кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб, картага пул ўтказишларини айтиб, тасдиқловчи код рақамини сўрайди. Шундан сўнг эълонга илова қилинган 16 рақамли карта кодидан фойдаланиб, юқоридаги суммани тўлиғича ўз ҳисоб рақамига ўтказиб олади.
Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ислом Каримов СССР Мудофаа вазирига нима деган эди?
Ислом Каримовнинг 1991 йил 6 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузилди. Бу янгиликни “ҳазм қила олмаган” Кремль Ўзбекистон раҳбариятига тазйиқ ўтказишни бошлайди.
СССР мудофаа вазири ғайриодатий туюлган бу ҳолдан хавотирга тушиб, Ислом Каримовга телефон қилган пайтда янги тайинланган Рустам Аҳмедов Президент ҳузурида бўлган.
Самарқанд ва Қаршида мушакбозлик ёнғин билан якунланди
Кеча, 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан мамлакатнинг турли шаҳарларида мушакбозлик томошалари уюштирилди.
Бироқ Қарши ва Самарқанддаги мушакбозликлар ёнғин билан якунланди.
Абдусалом Азизов ЖЧ-2022 саралаши олдидан футболчилар билан учрашди
Яқин орада футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати-2022 саралашининг иккинчи босқичи доирасидаги ўйинларини ўтказади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти иккала терма жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг сони маълум бўлди
Бугунги кунда 3 млнга яқин ўзбекистонлик хорижда мигрант сифатида меҳнат қилиб юрибти. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги масъул ходими Азим Аҳматов матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Шу йилнинг 29 сентябрь куни Тошкентда профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказиладиган ушбу бокс оқшомидан жами 7 та жанг ўрин олган.
Марказий жанг Фазлиддин Ғоибназаров иштирокида ўтказилиб, 10 раунддан иборат бўлади. Шу кунларда Фазлиддин Тошкентда мураббийи Аброр Турсунпўлатов қўл остида машғулот ўтказяпти.
Мактабларда ўқитувчиларни рағбатлантиришнинг янги тизими йўлга қўйилади
Ҳар бир фан бўйича энг илғор ўқитувчиларнинг дарсларини мавзулар кесимида видеотасвирга олиниб, интернет тармоғига жойлаштириб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов умумтаълим мактабларида таълим сифатини оширишга тўсқинлик қилаётган ҳолатлар муҳокамаси вақтида айтиб ўтди.