Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби маълум бўлди

Спорт 1894
image

Шу йилнинг 29 сентябрь куни Тошкентда профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказиладиган ушбу бокс оқшомидан жами 7 та жанг ўрин олган.

Марказий жанг Фазлиддин Ғоибназаров иштирокида ўтказилиб, 10 раунддан иборат бўлади. Шу кунларда Фазлиддин Тошкентда мураббийи Аброр Турсунпўлатов қўл остида машғулот ўтказяпти.

Маълум бўлишича, Ғоибназаров 29 сентябрь куни индонезиялик Риво Кундимангга қарши рингга кўтарилади. 22 ёшли Риво проф рингда 10 та жанг ўтказган. Тўққизта жангда ғалаба қозонган, 5 тасида нокаут билан. Битта жангда дуранг натижа қайд этилган. 

Фазлиддин Ғоибназаров эса профессионал боксдаги фаолияти давомида 8 та жанг ўтказган бўлиб, баҳсларнинг 7 тасида зафар қучган. Тўртта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. 

Сўнгги жангида Майкл Фоксга очколар ҳисобида имкониятни бой берган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×