Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг сони маълум бўлди

Жамият 1966
image

Бугунги кунда 3 млнга яқин ўзбекистонлик хорижда мигрант сифатида меҳнат қилиб юрибти. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги масъул ходими Азим Аҳматов матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Анжуманда иштирок этган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги масъул ходими Азим Ахматов ҳозирда меҳнат мигрантларнинг сони тахминан 2,6 ва 3 млн атрофида эканлигини билдирди.

Шунингдек, масъул ходимнинг таъкидлашича, Россияда пайвандлаш ишлари учун талаб жуда юқори эканлигини ҳамда уларга катта миқдорда ҳақ тўланаётганлигини маълум қилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Президентининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармони юзасидан баъзи маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Президентининг фармонига кўра:

уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилиши;

меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредитларни қайтаришни “Азия инвест банк” АЖ ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизми жорий қилиниши белгиланганди.

Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 октябрдан:

меҳнат мигрантларига – 1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019–2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар бериш;

суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 2.8
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×