Муса оғага жуда ишонардим – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
01 Август 2020
18374Хабарингиз бор, кеча, 31 июль куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов 73 ёшида вафот этди.
Муса Тажетдинович бугун, 1 август куни Нукус шаҳридаги “Шорша баба” қабристонига дафн этилди. Ўзбекисон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам унинг қабрини зиёрат қилди ва уни хотирлади.
“Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди. Қорақалпоғистонни ривожлантириш, одамларнинг бирини икки қилиш бўйича кўп ишларни бошлаган эдик. Энди бу ишларни, режаларимизни дўстлари билан бирга албатта давом эттирамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалинган 18 июль куни маълум бўлганди. Марҳумнинг ўлимидан бир кун аввал ССВ расмийлари сенатор оғир аҳволда эканини билдирганди.
LiveБарчаси