Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди
Жамият 31 Июль 2020 20:05
17913
Бугун, 31 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов 73 ёшида вафот этди. У июль ойи бошларида коронавирусга чалинган эди.
Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Бемор ҳозирда респиратор терапия олмоқда – у ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратига уланган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда”, деган баёнотни берган эди.