Мундиал муносабати билан Аргентинадан Доҳага махсус рейслар ташкил қилинди

Спорт

image

Аргентинанинг давлатга қарашли Aerolineas Argentinas авиакомпанияси мамлакат терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиққани муносабати билан Қатар пойтахти Доҳага янги рейс қўшди. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида хабар берилди.

“Олтин орзуга қадамма-қадам. Нидерландияни мағлуб этиш учун терма жамоа барча аргентиналикларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож. Биз Доҳага янги рейсларни ташкил қилишни режалаштирганмиз. Янги рейслар 6 декабрь куни амалга оширилади”, дейилади хабарда.

Якшанба куни соат 00:30 ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан 08:30), авиакомпания веб-сайтида 6 декабрь учун эконом классдаги учта мавжуд чипта кўрсатилган.

Аргентина шанба куни 1/8 финалда Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 9 декабрь куни жанубий америкаликлар Лусаил шаҳридаги "Миллий" стадионида чорак финалда Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Qatar2022 JCH2022

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг