Мугуруса WTA якуний турнирида ғолиб бўлди

Спорт 1081
image

Бугун, 15 ноябрь куни Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида аёллар ўртасидаги WТА якуний турнирининг финал учрашуви бўлиб ўтди ва унда испаниялик Гарбинь Мугуруса эстониялик Анетте Контавейт мағлубиятга учратиб ғолибликни қўлга киритди.

Учрашув икки сетда ўз якунина етди – 6:3, 7:5. Эътиборли томони, иккинчи сетда Мугуруса 3:5 ҳисобида ортда қолаётган эди.

1 соат 39 дақиқа давом беллашув “Estadio Akren de Tenis” аренасида ўтказилди. Бу вақт ичида испаниялик теннисчи икки марта “эйс” зарбасини амалга оширди. Аннетта учта “эйс”, олтита қўш хато қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Мугуруса фаолиятидаги ўнинчи титулни қўлга киритди ва аёллар ўртасидаги якуний турнирда зафар қучган дастлабки испаниялик теннисчига айланди. Бунга қадар дунёнинг собиқ 1-рақамли ракетка устаси Аранта Санчес 1993 йилги мусобақа финалига қадар етиб борган ва германиялик Штеффи Графга мағлуб бўлган.

Маълумот учун, Гарбин Мугуруса WTA рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди. Анетте Контавейт эса 7-поғонадан жой олган. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2
Рейтинг: 2.3
t
×