Мўғулистон Президенти Самарқандга етиб келди
Жамият
−
14 Сентябрь 2022 12986 1 дақиқа
Бугун, 14 сентябрь куни Мўғулистон Президенти Ухнагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида қатнашиш учун Самарқанд шаҳрига етиб келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь