Мудҳиш рекорд! Бир кунда қарийб 600 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 13 июль куни Ўзбекистонда 594 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 272 нафари карантин муассасаларида, 322 нафари аҳоли орасида аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 178 нафар фуқаро соғайди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 13591 нафар бемордан 8030 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5498 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 51 555 нафар, стационар карантинда эса 23 860 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.   


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

946

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг