Мубашшир Аҳмаднинг қўлга олингани ҳақида расмий маълумот берилди

3-саҳифа

image

Ўзбекистоннинг Истанбул Бош консулхонаси ўзбекистонлик диний олим ва блогер – “Azon Global” ахборот таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад Туркияда полиция томонидан қўлга олинганидан 12 кун ўтиб буни тасдиқлади. Бош консулхона бу ҳақдаги тегишли баёнотини бугун, 9 январь куни эълон қилди.

“Ҳақиқатдан ҳам 2023 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 1974 йилда туғилган Турсунов Алишер Аҳмадович (тахаллуси “Мубашшир Аҳмад”) Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилган”, дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Бош консулхонаси томонидан Мубашшир Аҳмадга нисбатан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Бироқ Бош консулхона Мубашшир Аҳмад нима сабабдан депортация марказида ушлаб турилгани ва унга қандай айблов қўйилгани ҳақида маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг август ойида таъсисчиси Мубашшир Аҳмад бўлган "Azon.uz" сайти  ўз фаолиятини тўхтатганди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг декабрь ойида ўзбекистонлик блогер Абдукарим Мирзаев ҳам Туркияда ҳибсга олинди ва у ердан депортация марказига юборилди. Унга қўйилган айбловлар ўз исботини топмагач, 2021 йилнинг 12 январь куни қўйиб юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мубашшир Аҳмад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг