“Муаммоларни WhatsApp’дан юборади”. Мулозим Жапаровнинг иш услуби ҳақида гапирди

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ва фуқароларнинг мурожаатларини мунтазам равишда кузатиб боради. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев “Кабар” агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари сутканинг қайси вақти бўлишидан қатъи назар муаммолар ҳақидаги хабарларни масъул вазирларга, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ва ўз маъмурияти ходимларига юборади.

“Агар кимдир нотўғри ишлаётган бўлса, Президент дарҳол маълумотни WhatsApp орқали юборади. Бундан сўнг биз вазиятни тезкорлик билан ўрганиб чиқишимиз ва чора кўришимиз керак”, дейди Адилбек Қосималиев.

У мурожаатлар амалдорларнинг иши, ижтимоий муаммолар, фуқароларнинг шикоятлари ва одамларга ёрдам керак бўлган ҳолатларга тегишли бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. Вазирлар маҳкамаси раҳбарининг сўзларига кўра, бундай сигналларнинг барчаси назоратга олинади.

Унинг қўшимча қилишича, Қирғизистон раҳбари интизомга риоя қилинишини қатъий талаб қилади ва айниқса коррупция ҳақидаги маълумотларга жуда қаттиқ муносабат билдиради. Бу каби фактлар тасдиқланган тақдирда амалдор ўз лавозимидан маҳрум бўлиши мумкин. 

Одилбек Қосималиев, шунингдек, ўзи ҳам ижтимоий тармоқларни кузатишини ва муаммолар ҳақидаги хабарларни текшириш ва ҳал қилиш учун вазирларга ёки маъмурият ходимларига юборишини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг