Муҳаммад Жавод Зариф: “АҚШ кетади, ортидан тартибсизликлар қолади”

Олам

image

AҚШнинг Aфғонистонга бостириб кириши ва унинг бу мамлакатда кейинги ҳаракатлари "таслим бўлиш" билан якунланди. Бу ҳақида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф гапириб ўтган.

"Aмерикалик босқинчилар ҳеч қачон Aфғонистонга бостириб кирмасликлари керак эди. Aммо улар бунинг оқибати учун бошқаларни айблади. Энди 19 йиллик хўрлашдан сўнг, AҚШ капитуляцини таклиф қилди. Афғонистон, Сурия, Ироқ ва Яман учун Қўшма Штатлар ягона муаммо. Улар кетишади, бироқ ортларидан тўлиқ тартибсизликларни қолдиришади", деб ёзди Эрон ташқи ишлар вазири Twitter’даги ўз саҳифасида.

29 февраль куни Қатарда бўлиб ўтган тантанали маросимда AҚШ ва “Толибон” томони 18 йилдан ортиқ давом этган урушга якун ясаб, тинчлик битимини имзолади. Бу келишув Афғонистондан хориж қўшинларини 14 ой ичида олиб чиқиб кетилишини ва март ойида маҳбуслар алмашинуви битимидан кейин афғонлараро мулоқотни бошлашни кўзда тутади. Aмерика Қўшма Штатлари ушбу мамлакатда қўшинлар сонини 8,6 мингга қисқартиришга ваъда берди.

Қўшма Штатлар ва “Толибон” ўртасида тузилган келишув матнида "Толибон” ва афғон ҳукумати иштирокидаги афғонлараро мулоқот 10 мартга мўлжаллангани, бу вақтга қадар ҳукумат ва AҚШ толибларнинг беш минг асирини, ўз навбатида, “Толибон” ҳаракати эса минг нафар асирни озод этиши тилга олинган. 

1 март куни Aфғонистон ҳукумати "Толибон"нинг беш минг маҳбусини озод қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олмади. Бу ҳақида Aфғонистон президенти Aшраф Ғани AҚШ ва толиблар ўртасида келишув имзоланганига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди. “Маҳбусларнинг озод этилиши AҚШ ва Толибон ўртасидаги келишув шартларидан бири сифатида белгиланган, аммо бундай чоралар Қўшма Штатлар ваколатларига кирмайди”, деган Афғонистон Президенти Ашраф Ғани. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг