Aфғонистон ҳукумати “Толибон” маҳбусларини озод этмаслигини билдирди
Олам
−
01 Март 2020
7039Aфғонистон ҳукумати "Толибон"нинг беш минг маҳбусини озод қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олмади. Бу ҳақида Aфғонистон президенти Aшраф Ғани AҚШ ва толиблар ўртасида келишув имзоланганига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Маҳбусларнинг озод этилиши AҚШ ва Толибон ўртасидаги келишув шартларидан бири сифатида белгиланган, аммо бундай чоралар Қўшма Штатлар ваколатларига кирмайди, деди Ғани. Унинг таъкидлашича, бу қадамни шарт сифатида қабул қилиб бўлмайди, у музокараларнинг бир қисми бўлиши керак.
Аввалроқ, 29 февраль куни Америка Қўшма Штатлари ва "Толибон" ҳаракати 29 февраль куни Қатарда тинчлик сулҳини имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Сулҳ АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини, шунингдек, афғонлараро мулоқотни бошлашни кўзда тутади.
LiveБарчаси