МТЖ Саудия Арабистонига ютқазди. Ютқазадиям-да!
Спорт
−
14 Ноябрь 2019
11563Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 ноябрь куни пойтахт Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоаларининг ўйини бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 15 дақиқасида терма жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов биринчи голни киритди. Ўйин давомида Рустамжон Ашурматов рақиб ҳужумчисини ушлаб қолиб йиқитди. Ҳакам Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгилади. Рақиб бундан унумли фойдаланиб, 23-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Ўйининг 56-дақиқасида Отабек Шукуров рақиб дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди. Кучли зарбаси билан тўпни рақиб дарвозасига йўллаб, навбатдаги гол муаллифига айланди.
Учрашувнинг 85-дақиқасида саудияликлар узоқ масофадан гол киритишди ва ҳисоб тенглашди. 89-дақиқада Саудия Арабистони яна гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони баҳси 2:3 ҳисобида рақиб фойдасига ҳал бўлди.
Ўзбекистон Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Ўзбекистон терма жамоасига Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.
Ўзбекистон МТЖнинг Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги баҳси жорий йилнинг 19 ноябрь куни Фаластинга қарши бўлиб ўтади.