АҚШ компанияси Ўзбекистондаги йирик лойиҳага қўшилди
Жамият
−
22 Сентябрь 2019
4948АҚШ компанияси Ўзбекистонда тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳасига қўшилди. Шу ва бошқа қатор битимлар 20-21 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми доирасида имзоланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ билан “Air Products” компанияси (АҚШ) ўртасида Шўртан ГКК (GTL заводи) тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликка доир “Йўл харитаси” имзоланди. Бунда Америка компаниясининг лойиҳага кириши кўзда тутилади.
Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ билан аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича “Янгиер шаҳрида кимёвий комплексни қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликка оид “Йўл харитаси” имзоланди.
Бундун ташқари, Ўзбекистонда Давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида қуввати 1250 МВт га тенг иссиқлик электр станциялари ва қуввати 1000 МВт га тенг шамол электр станцияларини қуриш бўйича асосий шартлар тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Мазкур битим Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “ACWA Power” компанияси (Саудия Арабистони) ўртасида имзоланди.
LiveБарчаси