МТМни таъмирлаётган йигитлар ток уришидан вафот этди

Жамият

image

Хоразм вилоятида ток уриши натижасида икки йигит ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри хабар берди.

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Боғдор маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчилар хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани учун ҳалокатга учрашди.

Хонқа тумани “Катта куч” маҳалласида яшовчи уч йигит темирдан ясалган ҳавозани кўтарган вақтида тепадан электр сими ўтганинини бир зумга унутишди.

Оқибатда ҳавоза электр симига тегиб кетиши натижасида уларни электр токи урди. Йигитлардан иккиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Яна бири шифохонага ётқизилди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат Хоразм МТМ

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг