МТЖ “China Cup” мусобақасида қатнашади

Спорт

image

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup" мусобақасида қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар бермоқда.

Мазкур мусобақа 18-26 март оралиғида Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Тайланд каби терма жамоалари иштирок этади.

Қуръага кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Тайланд билан, Хитой эса Уругвай билан тўп суради. Иккинчи ўйинда дастлабки жуфтликлар ғолиблари ўзаро куч синашади. Шунингдек, биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ҳам бир бири билан яна битта ўйин ўтказади. 

Маълумот учун, "China Cup" мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан. 2018 йилда мазкур турнирда Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этди. Уругвай терма жамоаси ғолибга айланди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

МТЖ China cup

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг