МСКга саккиз нафар янги аъзо сайланди

Жамият 7467
image

Бугун, 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенат аъзолари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Орифжон Шадиевич Базаров, “Навоийазот” акциядорлик жамияти ижтимоий ва маиший масалалар бўйича бўлим бошлиғи Шуҳрат Низамович Жўраев, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Жумаевна Кадирова, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Бахром Тўлқинович Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Зайниддин Махаматович Низамхўжаев, Жиззах политехника институти ректори Алишер Қодирқулович Усмонқулов, “Ўзэлектроаппарат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Александр Касимович Фарманов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эргаш Аманбаевич Юсуповни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари М.Э. Абдусаломов, О.Бобожонов,  М.А.Джураева, Ж.Х.Норов, Э.Ражабов, Ж.Садиков ва Э.Г.Ходжакуловнинг ваколатлари тугатилди. 

Аввалроқ, МСКнинг собиқ раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб сайлангани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3.1
t
×