Ўзбекистон сайловга тайёрми?
Жамият
−
27 Сентябрь
2864Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Тайёргарлик аллақачон бошланган. Сайловга нафақат партиялар ёки Марказий сайлов комиссияси, балки одамлар ҳам тайёр бўлиши керак.
Хўш, ўзбекистонликлар мамлакатда нечта партия борлигини биладими? Ўзлари сайлайдиган депутатларни танийдими ва уларнинг фаолиятидан қониқадими? QALAMPIR.UZ шундай саволлар билан аҳолига юзланди.
Сўровнома иштирокчиларининг айримлари партияларнинг сонини билди, аммо номма-ном санашда бироз қийналди. Баъзилар эса партияларнинг номини билди ва уларнинг фаолияти билан таниш эканлигини билдирди.
Аммо партияларни билмайдиган одамлар ҳам учради. Баъзи қатнашчилар эса депутатларнинг ишидан қониқмаслигини, халқда ҳали ҳам ҳал қилинмаган муаммолар кўплигини урғулади.
“Сайловга овоз бериш учун борасизми?”, деган саволга эса респондентларнинг баъзилари “ҳа” деб, баъзилари эса “йўқ” деб жавоб берди. Бунга сайловлар ҳеч нимани ўзгартирмаётгани ва шу сабаб ишончи йўқлигини сабаб қилиб кўрсатди.
Хўш, сиз Ўзбекистонда нечта партия борлигини биласизми?
LiveБарчаси