МСКнинг собиқ раиси Конституциявий суд судьяси бўлди

Жамият 2917
image

Бугун, 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига янги аъзо сайланди. 

Сенатдаги овоз бериш натижасида Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирзо Улуғбек Элчиевий Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб сайланди.

Маълумот учун, Мирзо Улуғбек Абдусаломов 16 йил давомида Марказий сайлов комиссиясига раҳбарлик қилган.

У 1952 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. 1995-2004 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси, 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси бўлиб ишлаган.

Сенат мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси Бахтиёр Деҳқонбоевич Миралимовнинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3
t
×