Мирзо Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд раиси этиб сайланди

Жамият

image
Ўзбекистонда Президент сайлови қайси санада ўтиши аниқ айтилди north_east

Ўзбекистонда Президент сайлови қайси санада ўтиши аниқ айтилди

Бугун, 5 февраль куни Мирзо Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди раиси лавозимига сайланди.

Бугун Конституциявий суднинг йиғилиши бўлиб ўтган ва унда суд раиси Бахтиёр Мирбобоев лавозимдан озод этилган.

Йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан Конституциявий суд раиси этиб Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек Абдусаломов бугун Сенат томонидан Конституциявий суд судьяси лавозимига тасдиқланганди. Бунгача у 16 йил давомида Марказий сайлов комиссияси раиси бўлган.

У 1952 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. 1995-2004 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси, 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси бўлиб ишлаган.

Сенат мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси Бахтиёр Деҳқонбоевич Миралимовнинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзо Улуғбек Абдусаломов

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг