Ўзбекистонда Президент сайлови қайси санада ўтиши аниқ айтилди

Жамият 21269
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жорий йилнинг 24 октябрь бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.  

“Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланган қонун лойиҳасига мувофиқ республикада навбатдаги президентлик сайловлари 2021 йил декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эмас, балки шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтади”, дейди Саидов.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва биринчи ўқишда қабул қилди. Унга кўра, республикада навбатдаги президент сайловлари кутилганидек 2021 йил декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эмас, икки ой олдин ўтказилади. 

Қонун Сенат томонидан жорий йилнинг 5 февраль куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда маъқулланиши кутилмоқда. 

Тушунтирилганидек, сайловдан кейинги сиёсий воқеалар кечиктирилмаслиги учун эртароқ ўтказилади. Ушбу қонун лойиҳасига биноан республикада халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига (кенгашларига) сайловларни ўтказадиган округ сайлов комиссиялари институти тугатилади, уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссияларига ўтказилади. Ҳужжатга мувофиқ, сайлов комиссиялари номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш мажбуриятини олмайди. Шунингдек, сайлов комиссиялари қарорлари устидан шикоят қилиш муддатини 10 кундан беш кунгача қисқартириш таклиф қилинди. 

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон раҳбари учун аввалги сайловлар 2016 йил 4 декабрда муддатидан олдин ўтказилган эди. Уларда республикадаги мавжуд тўртта сиёсий партиялардан номзодлар иштирок этди. Сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев биринчи босқичда 88,61 фоиз натижа билан ғалаба қозонди. Ўзбекистон Президентининг ваколат муддати беш йил.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 364
Рейтинг: 3
t
×