Можаро маркази бўлган Сўх тумани ҳар жиҳатдан ривожлантирилади. Президент алоҳида қарор имзолади
Жамият
−
08 Август 2020
7045Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Мазкур қарор билан 2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Дастурда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича қуйидагилар белгиланди:
• саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 95 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 5 000 та янги иш ўринларини яратилади;
• туманнинг табиий газ таъминоти яхши бўлган “Навобод” МФЙ ҳудудида “Риштон кулолчилик маркази” билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали, кулолчилик, чинничилик ва ёғоч ўймакорлигига ихтисослашган “Ҳунармандчилик маркази”ни барпо этиш ва бу орқали 60 нафар аҳолининг бандлигини таъминланади;
• “Себзор” МФЙ ҳудудида “Микрокредитбанк” АТБ хусусий шерикчилиги асосида адрас, атлас ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Тўқув тикувчилик” кооперация марказини ташкил этиш ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан кооперация асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишни ташкил этиш ва бу орқали кам таъминланган оилалар вакиллари бўлган 120 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминланади;
• тумандаги майдони 0,5 гектар бўлган 6 та бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида инвесторларнинг таклифларидан келиб чиққан ҳолда бошланғич нархини белгилаш орқали Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги қўшма қарорига асосан тадбиркорларга янги иш ўринларини яратиш мажбурияти билан оммавий савдоларда сотилади;
• “Сўх деҳқон бозори” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини (51%) инвесторлар таклифлари асосида ҳудудий танлов комиссияси орқали белгиланган тартибда инвестиция киритиш шарти билан оммавий савдо орқали сотиш ва бозор негизида замонавий савдо комплексини ташкил этилади;
• “Қалъача” МФЙда 2 гектар, “Чашма” МФЙда 2 гектар, “Равон” МФЙда 1 гектар, “Ҳушёр” МФЙда 1 гектар, жами 6 гектар майдонда кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади;
• Халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, миллий ва чет эл валютасини айирбошлашга мўлжалланган замонавий 2 та “Банк хизматлари маркази” ва 1 та “24/7 ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаси”ни ташкил қилинади;
• четдан олиб келинадиган чорва молларини аҳоли томонидан сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ҳисобидан кредитлар ажратилади;
• оҳактош, гил, бентонитли гил, гипс, сланец, қум ва шағал истиқболли майдонида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва кон захираларини тасдиқланади;
• мавжуд фойдаланилмаётган норуда фойдали қазилма Сураттош мармар (635 минг м3) ва Суратсой қурилиш тоши (830,7 минг м3) конларини саноат йўсинида ўзлаштириш учун салоҳиятли тадбиркорларга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилади. Мазкур конларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширилади;
• цемент ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади;
• қўлда тўқиладиган гиламчилик корхонаси фаолияти ташкил этилади;
• “Чашма” булоғининг сувини қадоқлаб, ишлаб чиқариш бўйича корхона ташкил этилади;.
• “Озод” ширкат хўжалигида замонавий чорва комплексини қуриш ва наслли қорамол олиб келинади;.
• балиқчилик йўналишида 2 та лойиҳа бўйича 1,5 гектар майдонда интенсив усулда совуқ сувга мослашган балиқларни етиштиришни ҳамда Тошкент шаҳридаги йирик савдо комплексларига етказиб бериш йўлга қўйилади.
• йирик тадбиркорларни жалб қилган ҳолда туманда 20 минг бошга мўлжалланган йирик паррандачилик комплекси ташкил этилади;
• 2020 йилда йиллик қуввати 200 тонна бўлган мева-сабзавотни қайта ишлаш ва сақлаш корхонаси ташкил этилади;
• 2021 йилда камида 5 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади;
• “Ҳушёр” МФЙ ҳудудидаги янги ўзлаштириладиган ерларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 10 минг дона ёнғоқ, 10 минг дона писта ва 20 минг дона бодом кўчатларини етказиб бериб, 50 гектар ер майдонда бодомзор, пистазор ва ёнғоқзорлар ташкил қилинади;
• Республиканинг бошқа ҳудудларидан яхши тажрибага эга бўлган йирик тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда 10 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил қилинади;
• 1 230 гектар боғ майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, эски ва самарсиз боғлар ўрнида интенсив боғларни ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш ва камида 50 гектар майдонда интенсив олма боғларини плантация шаклида ташкил этиш ҳамда аҳолига 20-30 сотихдан сотиш орқали 250 та янги иш ўринлари яратилади;
• 3 та ширкат хўжаликларида иш юритишни оилавий пудрат асосида ташкил этиб, 1 гектар майдонга 5 тадан оилани пудрат усулида бириктириш орқали 5 100 та оилани иш билан бандлигини таъминланади;
• аҳолини қишлоқ хўжалиги соҳасида банд қилиш мақсадида туманнинг “Тул”, “Ҳазрати Али” ва “Ҳушёр” МФЙлари ҳудудида 10 гектардан жами 30 гектар ер майдонида 3 та қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш ва кооперативларга аъзо этиб қабул қилинган 200 нафар ишсиз фуқароларнинг ҳар бири учун 2,2 млн сўмдан субсидия ажратилади;
• тумандаги “Қайроқ”, “Варган”, “Тоён”, “Жавпая”, “Дукур” массивларидаги ҳамда “Сўх”, “Озод”, “Ҳушёр” ширкатлари ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни ўзлаштириш орқали фуқароларга 20 сотихдан дала томорқалари учун ер майдони ажратиб, ҳар бир фуқарога 2,2 млн сўмдан субсидия ажратилади;
• йил якунига қадар банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларига жалб этиш ҳисобига 2 235 та, эҳтиёжманд ва кам таъминланган ишсиз фуқароларнинг шахсий томорқаларига 2,2 млрд сўм субсидия ажратиш ҳисобига 325 та, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия бериш ҳисобига 122 та, эҳтиёжманд аҳолини ишга қабул қилиш учун субсидия ажратиш орқали 25 та, ишсизлик нафақаси тўлаб бериш ҳисобига 60 та, вакант иш ўринларига ишсиз фуқароларни доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳисобига 180 та, Агросаноат ва Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари базасида қисқа муддатли касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш ҳисобига 300 та ишсиз аҳолининг бандлигини таъминланади;
• “Сўх-дон” хусусий корхонасидаги мавжуд тегирмон цехини замонавий технологиялар асосида модернизация қилиб, йиллик ун ишлаб чиқариш қувватини қўшимча 18 минг тоннага оширилади;
• туманнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилади;
• Сўх дарёси ҳимоя зонасидаги ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва шоличиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги кооперативини ташкил этилади;
• Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги мавжуд тикув-трикотаж корхоналарига буюртмалар тақдим этган ҳолда узлуксиз фаолият юритишини ташкил этилади;
• Туристларни жалб қилиш учун зарур инфратузилмани ташкил қилган ҳолда экотуризмни ривожлантириб, меҳмон уйлари ташкил қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 май куни Сўх туманининг Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги Чечма қишлоғи аҳолиси ўртасида тўқнашув юз берганди.
Ушбу воқеаларга нисбатан Президент Шавкат Мирзиёев қуйидагича муносабат билдирганди.
“Кейинги йилларда қўшни давлатлар билан чегарадош жойлардаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришдик. Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак”.