Моуриньо виски эвазига Макгрегорга футболка совға қилди

Спорт 2995
image

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Римда икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор билан учрашди. Бу ҳақда Жозе Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Ноториус” “Special one”га ўзининг Ирландиядаги “Proper No Twelwe” ичимлигини таклиф қилган, бунга жавобан мураббий Конор исми ёзилган 10-рақамли “Рома” клуби футболкасини совға қилди.

“Бу ўша буюк Конор Макгрегор. У билан Римда учрашиш, қизиқарли суҳбат ўтказиш ва унга шаҳардаги энг чиройли футболкани совға қилиш мен учун қувонарли бўлди. У мўъжиза яратди, Конорнинг таклифини рад этиш – имконсиз иш”, дейди Моуриньо. 

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор кичик ўғлини Ватиканга диний маросим учун олиб келган ва португалиялик мураббий билан кўришган. 

Аввалроқ, Конор Макгрегор UFC’нинг умумий қийматини 4,2 миллиард АҚШ долларига қадар кўтарганини айтиб ўтганди.

Бундан ташқари, унинг UFC 257 турнири доирасидаги Дастин Порьега қарши жанги PPV сотувлари бўйича промоушен тарихида энг қиммат тўртинчи жанг бўлган.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 3
t
×