Моуриньо АПЛ клубини бошқариши мумкин
Спорт
−
10 Январь
1998Туркиянинг “Фенербахче” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо турк клубини тарк этиб, фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.
Манбага кўра, 61 ёшли португалиялик мутахассис Англиянинг “Эвертон” клуби бош мураббийлигига асосий номзод ҳисобланади. “Эвертон” 19 турдан кейин 17 очко билан Англия Премьер-лигаси жадвалида 16-ўринда бормоқда.
Жозе Моуриньо 2024 йилнинг ёзида Туркиянинг “Фенербахче” клуби бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Бунгача мутахассис “Рома”, “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Реал”, “Порту”, “Лейрия” ва “Бенфика” клубларини бошқарган.
Ҳозиргача “Special one” Англия, Испания ва Италия чемпионлигини қўлга киритган. Мутахассис 2 марта Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) ҳам ғолиб чиққан.