Москвага яна дрон ҳужуми бўлди

Олам

image

Бугун, 5 сентябрь куни Россия пойтахти Москвага яна учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилишга уриниш бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди. 

Унинг айтишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москвага ҳужум уюштирмоқчи бўлган учувчисиз учоқларни йўқ қилган. Дронлар Калуга вилояти ва Москва вилоятининг Истра туманида уриб туширилган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида қурбонлар йўқ”, дея қўшимча қилди Собянин.

Унинг аниқлик киритишича, Истра туманида вайроналар қулаши оқибатида бир маиший иншоот шикастланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 сентябрь куни ҳам Москвага дрон ҳужуми уюштирилиши оқибатида пойтахтнинг учта аэропортида 95 та рейс бекор қилинган ёки кечиктирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг