Москва аэропортларида 100 га яқин рейслар бекор қилинди
Олам
−
01 Сентябрь 2023
14516Бугун, 1 сентябрь куни Москванинг учта аэропортида 95 та рейс бекор қилинди ва кечиктирилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.
Қайд этилишича, Домодедово аэропортида 51 самолёт рейси кечиктирилган, 14 та рейс бекор қилинган. Ўз навбатида, Внуковода 16 та рейс қолдирилган, 6 таси бекор қилинган. Шереметьевода эса 6 та рейс кечиктирилган, 2 таси бекор қилинган. Жуковскийда жадвалдаги бузилишлар ҳақида маълумот йўқ.
Юқоридаги чекловларга Москвага қилинган дрон ҳужуми сабаб бўлган. Шаҳар мэри Сергей Собянин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари пойтахтга яқинлашаётган учувчисиз самолётни йўқ қилганини айтган.