Москвадан 155 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

Олам

image

Кеча, 22 апрель куни Россиянинг “Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси Москвадан Тошкентга 155 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб келди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги хабар берди.

Рейс ортга қайтишда 48 кишини Москвага олиб кетган. Уларнинг 18 нафари Беларусь фуқароси.

Аввалроқ, “Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси Екатеринбургдан Тошкентга 152 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб келгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 30 мартидан эътиборан Ўзбекистонда барча авиақатновлар тўхтатилган эди.

Ҳудди, шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукуматининг тегишли қарори билан мамлакатда 27 мартдан барча парвозлар тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

538

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг