Россияда коронавирус қурбонлари сони ортди. Ҳукумат авиақатновларни тўхтатди

Олам 6905
image

Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси “Росавиация”га жорий йилнинг 27 мартидан доимий ва чартер рейсларни бутунлай тўхтатиш бўйича кўрсатма берди.

Фақатгина чет элдаги россияликларни олиб келаётган рейсларга истино белгиланган.

Маълумот учун, бугун, 26 март куни Россияда икки киши коронавирусдан вафот этди. Жами қурбонлар 3 нафарга етди. Россияда 840 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Уларнинг 38 нафари даволанган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 коронавирусининг тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Бугунгача дунёда 480 446 нафар одам коронавирусга чалинди. Уларнинг 115 850 нафари касалликдан шифо топган, 21 571 нафар беморда касаллик ўлим билан якунланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 364
Рейтинг: 2.9
t
×