Москвадаги теракт қурбонлари сони 80 дан ошди – ОАВ

Олам

image

Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”да юз берган теракт қурбонлари сони 82 кишига етди, улардан 3 нафари болалар. Бу ҳақда 112 Telegram-канали маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашкога кўра, жами 115 киши шифохоналарга етказилган, улардан беш нафари вояга етмаганлардир.

Ҳалок бўлганлар 82 нафарга етгани ҳақидаги хабарларни расмий ҳукумат ҳали тасдиқламади. Уларнинг рўйхати яқин орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 март куни кечаси Москва яқинидаги Красногорскдаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида номаълум шахслар отишма бошлади, бинода портлаш содир бўлди ва ёнғин чиқди. 

Баъзи маълумотларга кўра, камида уч киши бўлган қуролланган шахслар ўт очган. Бинонинг учдан бир қисми ёниб кетган, атрофни қуюқ қора тутун қоплаган. Ўт ўчирувчилар одамларни том орқали олиб чиқишга муваффақ бўлган ва 100 га яқин одам эвакуация қилинган. 

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди. Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украинанинг Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”даги терактга алоқаси йўқлигини маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев теракт муносабати билан Президент Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги терактни қоралади. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси теракт оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди


Мақола муаллифи

Теглар

Москва теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made