Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
Олам
−
25 Март
18366Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Суд материалига кўра, Аминчон, Диловар ва Исроил Исломовлар ҳам уюшган гуруҳ таркибида одам ўлимига сабаб бўлган теракт содир этганликда айбланмоқда.
Эътиборлиси, улар бир оила аъзолари – ота ва болалар ҳисобланади. Тергов жараёнида аниқланишича, террорчилар улардан қуролли ҳужум уюштиришда фойдаланган Renault русумли автомобилни сотиб олган.
Қўлга олинганлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси (терроризм) билан умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни кечаси Москва яқинидаги Красногорскдаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида номаълум шахслар отишма бошлади, бинода портлаш содир бўлди ва ёнғин чиқди.
Бинонинг учдан бир қисми ёниб кетган, атрофни қуюқ қора тутун қоплаган. Ўт ўчирувчилар одамларни том орқали олиб чиқишга муваффақ бўлган ва 100 га яқин одам эвакуация қилинган.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди. Россия Фидерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников Россия Президенти Владимир Путинга 11 киши ҳибсга олинганини очиқлади.
Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украинанинг Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”даги терактга алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев теракт муносабати билан Президент Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги терактни қоралади. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси теракт оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди.
Шунингдек, Россия Тергов қўмитаси теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 133 нафарга етгани ҳақида хабар берганди. Охирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 154 нафарга етган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь