Москвадаги кучли шамол одамлар умрига зомин бўлмоқда

Олам

image

Бугун, 13 март куни Россиянинг Москва вилоятида кучли шамол туфайли об-ҳавонинг хавфли даражаси "тўқ сариқ" деб эълон қилинди. 

Оқибатда пойтахт вилоятидаги аэропортларда қатор рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда “Яндекс.Расписания” хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Москвадаги ушбу об-ҳаво сабаб машина устига дарахт қулаши оқибатида бошқарувда бўлган ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Ҳодиса вилоятнинг Мясниковская 1-кўчасида юз берган. Дарахт ҳаракатланаётган машина устига келиб тушган. Ҳайдовчи ҳушини йўқотган ва қарама-қарши йўлдаги машинага бориб урилган.

Бундан ташқари, кучли шамол оқибатида кекса ёшдаги аёл ҳам оламдан ўтган ва икки киши жиддий жароҳат олган.

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, Москва вилоятида ноқулай об-ҳаво сабабли 17 нафарга яқин фуқаро жароҳатланган. Ҳудуднинг жануби-шарқи, ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида 100 га яқин дарахт қулаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг