Москвадаги кучли шамол одамлар умрига зомин бўлмоқда
Олам
−
13 Март 2020
9997Бугун, 13 март куни Россиянинг Москва вилоятида кучли шамол туфайли об-ҳавонинг хавфли даражаси "тўқ сариқ" деб эълон қилинди.
Оқибатда пойтахт вилоятидаги аэропортларда қатор рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда “Яндекс.Расписания” хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Москвадаги ушбу об-ҳаво сабаб машина устига дарахт қулаши оқибатида бошқарувда бўлган ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Ҳодиса вилоятнинг Мясниковская 1-кўчасида юз берган. Дарахт ҳаракатланаётган машина устига келиб тушган. Ҳайдовчи ҳушини йўқотган ва қарама-қарши йўлдаги машинага бориб урилган.
Бундан ташқари, кучли шамол оқибатида кекса ёшдаги аёл ҳам оламдан ўтган ва икки киши жиддий жароҳат олган.
Айни пайтдаги маълумотларга кўра, Москва вилоятида ноқулай об-ҳаво сабабли 17 нафарга яқин фуқаро жароҳатланган. Ҳудуднинг жануби-шарқи, ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида 100 га яқин дарахт қулаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь