Москвада яна қатъий карантин чекловлари жорий қилинди

Олам 9824
image

Россия пойтахти Москва мэри Сергей Собянин 15 июндан 19 июнга қадар дам олиш куни деб эълон қилди. Шу муддат давомида шаҳарда қатъий карантин чекловлари кучда бўлади. Бундай чоралар шаҳарда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортиб бораётгани сабаб жорий қилинди.

Шу тариқа Москвада дам олиш кунлари 20 июнгача давом этадию. Собянин шунингдек, иш берувчиларга камида 30 фоиз ходимларини масофадан ишлашини таъминлашини тавсия қилган.

13 июндан бошлаб:

  • ҳайвонот боғлари, фудкортлар ва болалар ўйингоҳларига ташриф буюриш;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторанлар, кафелар, барлар), шунингдек тунги клублар, караоке ва бошқа кўнгилочар масканларнинг соат 23:00 дан 6:00 га қадар ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиши (етказиб бериш хизмати бундан мустасно);
  • йирик истироҳат боғлари ва табиий ҳудудларда аттракционлар, болалар ва спорт майдончалари, ижара пунктлари, шийпон ҳамда бошқа дам олиш ва кўнгилочар масканлар фаолияти тўхтатилади.

Бундан ташқари, 13 июндан бошлаб Москва шаҳридаги иш берувчиларга қуйидагилар тавсия этилади:

  • ходимларнинг камида 30 фоизи, шунингдек 65 ёшдан ошган ва сурункали касалликлари бўлган барча ходимларни масофавий ишлаш тизимига ўтказиш (эмланганлар бундан мустасно);
  • ходимларнинг ишга келишини минималлаштириш;
  • вакцина олишни рағбатлантириш чораларини кўриш.

65 ёшдан катта москваликларга саёҳатга чиқишдан тийилиш, уй ёки дала ҳовлида қолиш тавсия қилинган. Москванинг барча аҳолисидан транспорт, жамоат жойлари ва корхоналарда санитария-эпидемиология талабларига риоя қилишлари талаб этилмоқда.

Сергей Собяниннинг май ойида кутилган мавсумий эпидемиологик беқарорлик июнь ойида кузатилаётганини ва ўтган ҳафта давомида шаҳардаги коронавирус билан боғлиқ вазият кескин мураккаблашганини таъкидлади.. Москвада декабрь ойи охиридан бери илк бор 6,7 минг янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган.

“Узоқ муддатли дам олиш кунлари касалланганлар сони ортиши ҳолати билан курашиш учун ёрдам беради, бунинг учун эса ҳар биримиз максимал даражада эҳтиёткор бўлишимиз керак. Ва, албатта, янада фаолроқ эмланишимиз керак. Биз ҳақиқий оммавий эмланишни таъминламагунимизча, шаҳарда доимо касалланиш ҳолатлари бўлади”, деган Собянин.

Мэр вакциналаш пунктлари бутун дам олиш кунлари давомида ишлашини қўшимча қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 249
Рейтинг: 3
t
×