Москвада ўзбекистонлик эркакка нисбатан жиноят иши очилди
Жамият
−
27 Декабрь 2023
8238Москвадаги Саларьево метро бекатида полициячига ҳужум қилгани айтилаётган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукумат вакилига зўравонлик ишлатиш моддаси бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бош тергов бошқармасига таяниб, ТАСС хабар берди.
“Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича Бош тергов бошқармасининг тергов органлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 318-моддаси 1-қисми (давлат амалдорига нисбатан зўравонлик қўллаш) ва 228-моддасида (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш) назарда тутилган жиноят асосида жиноят ишини тергов қилмоқда”, дейилади хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, ўзбекистонлик эркак Саларьево станцияси фойесида милиция хонасида бўлган ва бошқа бир қоидабузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслик учун қочишга уринган.
Полициячи уни тўхтатмоқчи бўлганида қўлга олинган шахс куч ишлатишга уринган. Бироқ у ушланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Айтилишича, яқин келажакда тергов судга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида илтимоснома киритиши кутилноқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Россиянинг Астрахан вилоятида 3 мингга яқин бир марталик мефедронни (психотроп) яширин йўллар орқали сотмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. Ички ишлар вазирлигининг Астрахан вилояти бўйича бошқармаси ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь