Москвада ўзбекистонлик эркак кепкаси сабаб қамоққа олинди
Олам
−
15 Январь 17158 1 дақиқа
Россиянинг Москва шаҳрида 30 ёшли ўзбекистонлик эркак Россияда тақиқланган АУЕ ёзуви ва саккиз қиррали юлдуз тасвири туширилган кепка билан метрога тушгани учун 14 кунга ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Осторожно, Москва” хабар берди.
Маълум қилинишича, эркак “Маҳбуслар жиноий бирлиги” ҳаракатининг рамзи бўлган АУЕ ҳарфлари бор кепкани жамоат жойида кийиб юрган. Полиция ходимлари уни метрода қўлга олган.
“Кепка мусодара қилинди, эркак 20.3-модда - фашистларнинг тимсолларини оммавий намойиш қилиш бўйича айбланди. У яқин кунларни махсус қамоқхонага ўтказилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, АУЕ ёзуви Россияда тақиқланган. Ушбу ёзув қамоқхона тартиб-қоидалари ва тушунчалари билан боғлиқ тамойилларни илгари суради. Бу ўғрилик, жиноят оламига хос бўлган норасмий фикрларни қонундан устун қўяди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ёзда Москвада асли ўзбекистонлик бўлган Россия фуқроси Х.А. Украина герби тасвирланган футболка кийиб, урушни танқид қилгани учун 50 минг рубль жаримага тортилганди.
Live
Барчаси