Москвада тожикистонлик блогер рус қизларини таҳқирловчи видеолари учун ҳибсга олинди
Олам
−
08 Январь
9340Москвада асли тожикистонлик блогер Салмон Жумабойга нисбатан интернетда ҳақоратомуз характердаги саҳналаштирилган видеолар жойлаштиргани учун жиноий иш очилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.
“2023 йил 9 декабрь куни Тожикистон Республикаси фуқароси бир гуруҳ рус миллатига мансуб шахсларга нисбатан душманлик кайфиятида славян қиёфасидаги қизларнинг инсоний қадр-қимматини камситувчи видеолавҳани суратга олиб, интернетга жойлаштирган”, дейилади ҳисоботда.
Пойтахт Тергов қўмитаси унга нисбатан Жиноят кодексининг 282-моддаси 2-қисми “в” банди (нафрат ёки адоват қўзғатиш, шунингдек, инсон қадр-қимматини камситиш) бўйича жиноий иш қўзғатган.
Ҳозирда гумонланувчи қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, хусусан, блогер томонидан суратга олинган бошқа видеолар текширилмоқда.
Салмон Жумабойнинг ўзи видеода унинг овози йўқлигини ва видео монтаж қилинганини даъво қилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15